Ёш шахматчилар “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида дона суришди
14 янв 18:29 Ko'rildi: 1 marta
Урганч шаҳрида ёш шахматчилар “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида дона суришди.
Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллигига бағишлаб шахмат бўйича СЎЕАИБЎСМ очиқ биринчилиги ўтказилди.
“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида уюштирилган мусобақада 27 нафар ёш “ақл гимнастикаси” соҳиби дона сурди.
Якуний натижаларга кўра, ўғил болалар ўртасида 6 очко жамғарган Сафармурод Оллаберганов ғолибликни қўлга киритди. Бунёд Аминбоев ҳам шунча очко тўплаган бўлиб, у қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига иккинчи ўринга лойиқ кўрилди. Фахрли учинчи ўринни 5,5 очко билан Жавоҳир Ортиқов эгаллади.