Умар Нурмагомедов UFC'даги илк жангидаёқ бонус соҳибига айланди
21 янв 13:57 Ko'rildi: 8 marta
Кеча "Жанглар ороли"да навбатдаги UFС кечаси бўлиб ўтди.
Кечанинг марказий жангида Майкл Кьеза Нил Менгнига қарши октагонга кўтарилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Турнир якунидан сўнг UFС кечанинг энг яхшиларини аниқлади. Оқшомнинг энг яхши жанги деб Майк Девис ва Мейсон Жонс баҳси эълон қилинди. Шунингдек, Умар Нурмагомедов ва Ворли Алвес кечанинг энг яхши иштирокиси деб эълон қилди ва ҳар бирига гонорардан ташқари 50 минг доллар бонус тақдим этди.