UFC президенти: Хабибга Сен-Пьер билан жанг қизиқ эмас
18 янв 15:53 Ko'rildi: 14 marta
UFC президенти Дана Уайт яна бир бор Хабиб Нурмагомедов билан учрашув тафсилотларига тўхталди.
Уайт ва Хабиб ўртасидаги учрашув ҳамда музокара 16 январь куни Абу-Дабида бўлиб ўтганди. Дананинг айтишича, Нурмагомедов қайтган тақдирда ҳам икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Жорж Сен-Пьер билан жанг ўтказмайди.
"Сен-Пьер билан жанг ҳақидаги мавзу умуман кўтарилмади, ҳатто эсланмади ҳам. Хабибга бу жанг қизиқ эмас. Буни Жоржнинг ўзи ҳам яхши билади. Шундай экан, Сен-Пьер мавзусини ёпинглар", — деди Уайт.