Султонов турнирнинг биринчи ракеткасини "сочиб" ташлади
25 янв 17:39 Ko'rildi: 5 marta
Қувайт давлатининг Ал Заҳра шаҳрида теннис бўйича турнир давом этмоқда.
Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли старт олди. Истеъдодли теннисчимиз 1/16 финал учрашувида турнирнинг биринчи ракеткаси, бельгиялик Филип Жиануга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6/2, 6/1.
Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 491, Жиану 264-ўринни эгаллаб турибди. Энди Ҳумоюн 1/8 финал учрашувида украиналик Иван Кременчуцкийга қарши кортга чиқади.