Спорт курашлари. Бекзод Абдураҳмонов ва Ғуломжон Абдуллаев ўтиш босқичида ҳам мағлубиятга учраб, жаҳон чемпионатини медалсиз якунлади
18 сен 16:22 Ko'rildi: 1 marta
Сербия пойтахти Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Мусобақада эркин кураш бўйича -74 кг вазн тоифасида терма жамоамиз аъзоси Бекзод Абдураҳмонов кеча баҳсларга киришган эди. Спортчимиз илк босқичда полшалик Камил Рибичкини 12-1 ҳисобида мағлуб этди. Аммо 1/16 финалда Токио Олимпиадаси чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони, россиялик Заурбек Сидаковга ютқазиб қўйди. Бироз олдин эса Бекзод Абдураҳмонов бронза медали йўлида илк ўтиш баҳсини ўтказди. Грузиялик Автандил Кенчадзега қарши кечган баҳс, афсуски, 10:4 ҳисобида рақиб фойдасига якунланди.
Шунингдек, -57 кг вазндаги Ғуломжон Абдуллаев илк ўтиш босқичида кореялик Ким Гукхьённи 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иккинчи босқичда эса ҳамюртимиз россиялик Завур Угуевга имкониятни бой бериб қўйди.
Бугунги кун доирасида Умиджон Жалолов (-65 кг), Магомед Исмоилов (-97 кг) ҳамда Шоҳида Аҳмедова (-55 кг) ҳам баҳсларга киришади.