"Мен ҳалиям UFC 294 ва UFC 295 турнирлари учун очиқман", - деб ёзди Раҳмонов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли Шавкат Раҳмонов сўнгги жангини шу йил март ойида UFC 285 турнирида Жефф Нилга қарши ўтказган ва рақибини учинчи раундда мағлуб этганди. У айни пайтда яримўрта вазн тоифаси рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.