Флорида штатида ўтаётган мазкур йиғинда мураббий Марат Жакиев, Токио-2020 Олимпиада лицензиатлари Камшибек Конкабаев, Василий Левит, Бекзад Нурдаулетов, Закир Сафиуллин ва уларнинг спарринг шериги Айболди Дауренули иштирок этмоқда.
Маълумотларга кўра, уларнинг машғулоти 30 январга қадар давом этади. Шундан сўнг қозоғистонлик боксчилар Куба жамоаси билан қўшма йиғин ташкил қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Токио-2020 Олимпия ўйинларига тўлиқ таркибда йўлланма олган.