Шарапова америкалик Серена Уильямс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Серена қайси спорт тури бўлишидан қатъий назар, дунёнинг энг яхши спортчилари қаторида бўлиши шарт. Бунга ҳеч қандай шубҳам йўқ. Фикримни унинг натижалари, эришган ютуқлари ҳам тасдиқлайди: 20 дан ортиқ "Катта Дубулға" чемпионлиги, кўплаб WTA турнирлари. Серена ҳамон кортда ва ғалаба қозонишда давом этмоқда!" - дея Шарапованинг сўзларини келтирмоқда Tennis World.