"Тиззамдаги жароҳатларни тиклаш учун муолажаларни бошлаганмиз. Ин Ша Аллоҳ ҳаммаси режа бўйича кетса, йил охирида ёки келаси йил бошида яна октагонга қайтамиз", - деди Мурадов olamsport.com мухбири билан сухбатда.
Эслатиб ўтамиз, Мурадов UFC'даги сўнгги жангини 23 июль куни Лондонда (Буюк Британия) америкалик Брайан Барберенага қарши ўтказиб, очколар эвазига ғалаба қозонган эди.