"Ҳумо" сафига Европадан хоккейчи келиб қўшилиши мумкин
25 янв 19:03 Ko'rildi: 13 marta
Бу ҳақида кеча Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида жамоа менежери Юрис Опульскис маълумот берди.
Унга жамоани кучайтириш бўйича савол берилганди.
"Узоқ хориждан ҳам хоккейчи олиб келиш режамиз бор. Бу бўйича иш олиб боряпмиз. Лекин уларни Тошкентга олиб келиш осон эмас. Кейинги мавсумда таркибимизда европалик ўйинчи бўлади.
- Қозоғистон чемпионатидан ҳам ўйинчи олинадими?
- Баъзи ўйинчиларни кузатгандик. Фамилиясини айтиб ўтирмайман. Айни пайтга келиб таркибимизнинг асоси шаклланиб бўлган. Ҳозирча бу ҳақида айта олмайман.