Шу кунларда Рафгат Измаилов ва Неля Киямова мураббийлигидаги дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказяпти.
Терма жамоа асосини катталар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунлари бўйича саралаб олинган дзюдочилар ташкил этмоқда. Кунига икки маҳалдан ўтказилаётган машғулотлар дзюдочиларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги ҳамда спарринг баҳсларига қаратилмоқда.