Дэвис Кубоги рейтинги. Ўзбекистоннинг ўрни ўзгарди, Чехия Топ-10`га кириб олди
19 сен 10:11 Ko'rildi: 2 marta
Дам олиш куни ўтказилган Дэвис Кубоги натижаларидан келиб чиққан ҳолда янгиланган рейтинг эълон қилинди.
Дэвис Кубоги эркаклар терма жамоалари ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси 16-17 сентябрь кунлари Бельгия меҳмони бўлиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Янги рейтингда Денис Истомин сардорлигидаги терма жамоамиз уч поғона пастлаб, 160 га яқин давлат орасида 36-ўринни эгаллаб турибди.
Мусобақанинг амалдаги чемпиони Канада терма жамоаси пешқадамлигини сақлаб қолди. Океан орти вакиллари бу йилги мусобақада ҳам гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, плей-оффга йўл олишди. Чехия термаси Топ-10`таликка кириб олди. Дэвис Кубогидан четлатилган Россия қуйига шўнғишда давом этмоқда. Руслар ҳозирда 69-поғонани банд этишган.