Бугун Иляс Бекбулатов кучлилар турнирида иштирок этади
23 янв 11:55 Ko'rildi: 3 marta
Бугун Россия Федерациясининг Владикавказ шаҳрида эркин кураш бўйича нуфузли мусобақа бўлиб ўтади.
Унда -70 кг вазн тоифасининг кучли саккиз нафар полвони Артур Таймазов ҳамда унинг ҳамкорлари томонидан ташкил этилаётган “Pro League” мусобақасида беллашишади.
Кучлилар турнирида ҳамюртимиз, амалдаги Осиё чемпиони Иляс Бекбулатов мамлакатимиз спорт шарафини ҳимоя қилади. -70 кг вазн тоифасидаги курашчимиз амалдаги Европа чемпиони Курбан Шираев, жаҳон чемпиони Давид Баев каби номдор рақиблари билан беллашади.