Аввалроқ унда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этаётганликлари ҳақида хабар қилгандик.
Кун давомида қуйидаги боксчиларимиз ўз жангларини ўтказишади:
-52 кг: Содирбек Камолмирзаев - Рисхан Талип (Қозоғистон)
-81 кг: Темурхон Собиров - Максим Плясовиця (Украина)
-69 кг: Жавлонбек Йўлдошев - Заид Иашиш (Иордания)
-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Павло Илюша (Украина)
Баҳслар Тошкент вақти билан соат 15:00дан сўнг бошланади.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати