Бокс. Қизларимиз U 22 Осиё чемпионатини 10 та медаль билан якунлашди
25 янв 15:00 Ko'rildi: 5 marta
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.
Бугун мусобақа доирасида қизлар ўртасида финал баҳслари бўлиб ўтди.
Финал баҳсида 8 нафар боксчимиз рингга кўтарилди. Уларнинг 5 нафари ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди. 3 боксчимиз финалда имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан юртимизга қайтади. Яна 2 нафар боксчимиз бронза медалини қўлга киритганди.