Оқшомнинг co-main event жангида ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик Баҳромжон Машрапов (7-3-0) россиялик Шамидхан Магомедовга (7-1-0) қарши октагонга чиқди ва очколар эвазига мағлубиятга учради.
Ҳамюртимиз ушбу мағлубиятдан сўнг Instagram саҳифасига қуйидагича пост жойлади:
"Алҳамдулиллаҳ, бу бир ўйин ва бу ўйин менга ёқяпти. Энг асосийси, мен бугун югургани чиқдим, ёнимда бўлганларга раҳмат", - деб ёзган Машрапов.
Баҳромжон Машрапов учун бу LFA лигасидаги иккинчи жанг бўлди. У ўз дебютида америкалик Логан Урбанни (6-2-0) нокаутга учратган эди.