Уругвайлик футболчининг маоши агар у яқин ҳафталарда голлар сонини 15 тагача оширса яхшиланади.
33 ёшли Суарес жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 14 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол уришга эришди. Футболчи "Атлетико"га қадар "Насьональ", "Гронинген", "Аякс", "Ливерпуль" ва "Барселона" жамоаларида тўп тепган.