"Ҳумо" - "Алмати" охирги учрашувининг энг яхши ўйинчиси аниқланди.
Кеча Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей жамоаси Қозоғистон Про-Лигасининг 38-тури доирасида Олма-Ота шаҳрининг "Алмати" жамоасига қарши сўнгги ўйинини ўтказиб, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ушбу учрашувда битта шайба киритган ва шеригининг яна бир шайбасига ассист бўлган "қанотлилар" ҳимоячиси Станислав Тунхузин энг яхши ўйинчи деб топилди.
"Ҳумо"нинг 51-рақамли, россиялик 32 ёшли ҳимоячиси Станислав Тунхузин айни дамгача жамоанинг ушбу мавсум доирасида 22 та ўйинида музга чиққан. У бу ўйинлар давомида 4 та шайба киритган ва 11 бор шерикларининг шайбасига ҳаммуаллиф бўлган. Стас кеча ўзининг собиқ жамоасига қарши музга чиқиб, икки очко ишлай олди.
Шунингдек, "Чеккер" унвонини Даниил Курашов бу сафар Павел Синявскийга узатди.