хотирангиз панд беряптими
Хотирангиз панд беряптими? Оддий ҳаракатлар ёки ахборотларни эслай олмаяпсизми? Қуйида хотирани яхшилаш учун айрим тавсияларни келтириб ўтаман. Келгусида ҳам ушбу мавзуда яна тўхталиб ўтаман.
1. Тўғри парҳез қилинг. Миянинг ишлаши учун озуқа етарли бўлиши лозим. Шу сабабли истеъмол қилаётган нарсаларингиз билан етарли миқдорда энергия олаётганингизга амин бўлинг.
2. Жисмоний фаол бўлинг. Оптимал ҳолатда туриш учун танани доимо машқ қилдириб туриш лозим. Жисмоний фаоллик юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилайди, мияга қон боришини яхшилайди. Булар ўз навбатида хотира фаолиятида кўринади.
3. Ухлаб, дам олинг. Барча нарсани ёдда сақлаб қолиш учун осуда ва диққатли бўлишингиз зарур. Бунга етарли даражада уйқу орқали эришасиз. Уйқусизлик натижасида диққатни жамлай олмайсиз.
4. Экстравагантлик. Барча ноодатий воқеалар ёдда яхшироқ қолади. Китоб ўқигандан кўра ўша китоб асосида ёзилган филмларни томоша қилиш хотирада яхшироқ қолади. Ахборотни ёдда сақлаш учун ёрқин деталлар қўлланг – масалан, тугун тугиш, узукни бошқа бармоққа тақиш ва б.
5. Диққатни ривожлантиринг. Диққатнинг яхшилиги хотира учун муҳим аҳамиятга эга. Диққат пастлиги сабабли қисқа вақтли хотирадаги нарсаларни узоқ вақтли хотирага ўтказа олмайсиз. Шу сабабли бирор машғулот бажараётганда ёки ўқиётганда диққатли бўлинг.
6. Алоқаларни мувофиқлаштиринг. Яъни битта ахборотни рангли, ҳиди, овози каби турли қабул аъзолари томонидан қабул қилинадиган жиҳатларини эслаб қолишга ҳаракат қилинг.
7. Тасаввур қилинг. Ҳар бир ўқиётган китобингизни тасаввурда тиклаб, образ кўринишида эсда олиб қолинг.
8. Озгина стресс. Стресс мияни бироз бўлсада яхшироқ ишлашга ундайди. Инсон қийин вазиятларда ўзини сақлашга “дастурланган”. Стресс вақтида инсон ўзини сақлаши учун хотиранинг чуқур жойларида қолган кўникмалар уйғонади.
9. Фикрлашни доимий равишда стимуллаб туринг. Ялқов миянинг хотираси ҳам яхши бўлмайди. Шу сабабли доимий равишда фикрлаб, мияни тетик ҳолда сақланг.
10. Тартибли бўлинг. Ўз ҳаракатларингизни маълум алгоритм асосида қилинг. Бу орқали хотирани ҳам мустаҳкамлайсиз.
Manba:✍Xabarlar.Ru1. Тўғри парҳез қилинг. Миянинг ишлаши учун озуқа етарли бўлиши лозим. Шу сабабли истеъмол қилаётган нарсаларингиз билан етарли миқдорда энергия олаётганингизга амин бўлинг.