Kirish | A`zo bo`lish (Bepul)
Reklama:
Олдиндан килинган башорат
​​Болалигимизда маҳаллада бир рус кампир бўлар эди, футбол ўйнаб решеткасидан коптогимиз ўтиб кетса росса сўкар эди, бир сафар пичоқ билан йиртиб қайтариб хам берган. Агар мабодо оғир юк кўтарган бўлса, бир сафар кўтариб юборишгани қарашамиз деб борсак ҳам сўкиб берган эди. Жиноятчи, террорист бўлиб етишасан сенлар дерди, гулларидан узиб қочган пайтларимиз... Уни Артём деган набираси бўлар эди, биз тенги. Уни хеч хам бизга қўшмас эди. Бола скрипка тўгарагига борар, уйда гуллар етиштирар, маҳаллада кўпроқ қизлар билан ўйнар эди. Биз ўйнашга чақирсак, бувиси сўкиб берар, бу жиноятчилар билан ўйнама сени тарбиянгни бузишади дер эди... Так вот, я к чему... Яқинда шу Артёмни суди бўлиб, қамалибди, ўзи бирга яшаб юрган аёлни уйини ўмариб кетган экан. Биз эса ўша пайтдаги кампирнинг наздидаги "жиноятчилар" биримиз дипломат, тадбиркор, врач, ошпаз ва юрист бўлиб етишдик. Хечбиримиздан жиноятчи чиқмади. Қиссадан хисса шуки, болаликда кўп шўхлик қилган болаларни келажагини олдиндан белгилаб, бахо беришга, хукм чиқариб қўйишга шошилманг... Ўша машҳур хикоядагидек, болангиз бир куни Маккага имом бўлиши ҳам мумкин...
Manba:Xabarlar.Ru
Joyladi: BiG*ViRuS)) | Vaqti: 29.05.2019 / 05:01 | O'qilgan: 211 | Izohlar: (0)
Яндекс.Метрика Statok.net