Kirish | A`zo bo`lish (Bepul)
Reklama:
Хаёт хикматлари
Йигит тўй оқшомида онасининг ётоғига бир ДАСТА ГУЛ қўйди ... Унда шундай ёзилган эди:
~ "Mен учун ҳар доим ҳаётимдаги энг гўзал
АЁЛ бўлиб қоласиз..."
******
... Oнадан сўрашди:
~ Фарзандингизни қайси бирини яхши кўрасиз ..?
Она айтди:
~ То тузалгунича беморини, қайтгунича кетган (ғойиб)ини, улғайгунича кичикларини, ЎЛМАГУНИМЧА БАРЧАЛАРИНИ ....
******
... Болангизга: ~ НАМОЗГА ТУР.! ~ деманг ... Аксинча... ~ Жаннатда ҳам бирга бўлишимиз учун мен билан намоз ўқигин .. ~ денг ...
Бу иборамизнинг таъсири бисёрдир ...
******
... Ишга кечиккан икковлондан, кечикиш сабаби сўралди ... Бирлари:
~ Онам билан машғул эдим .. ~ деди ...
Бошқаси:
~ Онам мени машғул қилиб қўйди .. ~ деди ...
... Oдобнинг чўққиси ва Одобнинг йўқлиги ...
******
Бирлари сўралди:
~ Бир ўзингиз қолишга қандай сабр қиласиз ..?
Aйтди.:
~ Мен Роббимнинг меҳмониман ... Роббим менга гапиришини истасам Қуръон ўқийман ...
Агар мен У Зот билан гаплашишни хохласам, икки ракаат намоз ўқийман ...
******
Агар кимдир сизга дардини тўкса, уни яхшилаб тингланг ... Чунки у ҳаммани ичидан сизни танлаган ... Унга бепарво бўлманг ...
*******
Ёғоч михга айтди: ~ Мени яраладинг ...
Мих: ~ Бошимга тушган зарбаларнинг оғирлигини
билганингда эди ... мени кечирардинг ...
... Инсонларга бўлган ниятингизни тўғриланг ... Чунки сиз уларнинг ҳолатларини билмассиз ...
******
Солиҳларнинг биридан сўрашди:
~ Нимага азон айтилишидан олдин масжидга борасиз ..?
Aйтди:
~ Азон ғофилларни огоҳлантириш учундир ... Мен улардан бўлиб қолмасликни умид қиламан ...
Manba:Xabarlar.Ru
Joyladi: BiG*ViRuS)) | Vaqti: 07.05.2019 / 16:58 | O'qilgan: 188 | Izohlar: (0)
Яндекс.Метрика Statok.net