Kirish | A`zo bo`lish (Bepul)
Reklama:
Калб качон йиглайди?
Қалб ҳақиқатни билгач, ўзингиз холи қолганингизда хато қилганингизни билсангиз ҳам тан олгингиз келмаганда йиғлайди...

Қалб сиздан ўзи аслида ҳам ўзиб кетган, сиз унингдек бўлолмаслигингизни билганда йиғлайди.

Қалб одамларнинг сизга жабр, зулм қилишида ожиз қолганингиз, сукутдан бошқа йўлингиз йўқлигида йиғлайди.

Қалб бир хато қилгач уни такрорламасликка онт ичганингиздан кейин яна ўша хатони содир этганингизда йиғлайди.

Қалб сиз ҳеч ҳам хиёнат килмаган инсонингиз сизга хиёнат қилиб, ҳиссиётларингизни оёқ ости қилганда йиғлайди.

Қалб кўп йиғлаганингиз сабаб кўзёшларингиз қуриб қолганда йиғлайди.

Қалб атрофингиздагилар кўп бўлса ҳам, ўзингизни якка сезганингизда йиғлайди.

Қалб сизга яқин бўлган инсоннинг қадрини уни йўқотганингиздан кейингина сезганингизда йиғлайди.

Қалб йиғлайверади. Ҳаёт унга боқмайди. Давом этаверади.
Manba:Xabarlar.Ru
Joyladi: BiG*ViRuS)) | Vaqti: 04.05.2019 / 14:19 | O'qilgan: 266 | Izohlar: (0)
Яндекс.Метрика Statok.net