Kirish | A`zo bo`lish (Bepul)
Reklama:
Хукиз ва унинг Шохи(ибратли хикоя)
Бир ҳўкиз подага йўлбошчилик қиларди. Шохининг катталиги билан ҳўкизлар орасида машҳур эди. Подага бўри ҳужум қилган пайтда ҳам бу ҳўкиз ўз шохлари билан уни яралаб ўлдирарди. Шу боисдан ҳам бутун пода хатарсиз эди. Бир куни ҳўкизнинг шохига касаллик тегиб, у синди. Бу ҳўкиз ҳам бошқа ҳўкизлар каби бўрини кўриши билан қоча бошлади. Бунинг сабабини сўраганларида эса: «Шохимдан айрилган куним қаҳрамонликдан ҳам айрилган эдим», деди.

ХУЛОСА: Эй, инсон! Қиссадан ҳисса шуки, сен ҳаётда кураш учун турли хил қуроллар билан қуролланишинг лозим. Қуролдан маҳрум бўлган киши аниқки, мағлуб бўлади. Фақат қувватнинг ўзи муваффақият қозонишга кифоя қилмайди. Ҳар қандай кураш учун қурол лозим. Ундан маҳрум бўлса, қаҳрамонлик фойда бермайди.
Manba:Xabarlar.Ru
Joyladi: Norkuloff | Vaqti: 10.11.2018 / 18:41 | O'qilgan: 388 | Izohlar: (0)
Яндекс.Метрика Statok.net