Kirish | A`zo bo`lish (Bepul)
Reklama:
Ekilgan amallar
Катта ёшдаги одам КАСАЛХОНАга ётибди... Уни ҳар куни ёш йигит келиб, зиёрат қилиб кетар экан... Келиб кўп вақтини у одам билан ўтказар экан... Овқатлантириб қўяркан, ювинтираркан ва касалхона атрофларидан айлантириб келиб, охири жойига ётқизиб, КЎНГЛИ ХОТИРЖАМ бўлгачкина кейин кетар экан...
Шу нарсаларга эътибор берган ҳамширани ҳаваси келиб, дориларини беришга кирганда гап бошлабди:
~ Ма шаа Аллоҳ, АЛЛОҲ бахтингизга ўғлингизни умрини зиёда этсин...
Барака топсин, кунда кунора келиб сизни холингиздан хабар олиб туради...
Касал одам ҳамширага қараб индамабди-да ва кўзларини юмибди...

Кейин МАЪЮС оҳангда гапирибди:
Ўғилларимдан бири бўлишини жуда
ҳам истар эдим...
Бу йигит биз яшаган туманда етим бола эди. Унинг отаси вафот этгач, масжид эшиги олдида ҳўнг- ҳўнг йиғлаётганини кўриб, болакайга раҳмим келганди...
Ўшанда уни гапларим билан бир амаллаб чалғитиб, масжиддан олиб кетдим...
Унга бир талай ширинликлар олиб бергандим...
Ўша кундан бери мен у билан бошқа гаплашмадим...
Мени аёлим билан касалхонада ёлғиз ётганимизни билиб, ўша заҳоти келиб бизни ЗИЁРАТ қилиб, хол аҳвол сўраб кетди... Аёлимни, касалхонада қийналиб қолмасин деб, уйига олиб кетди...
Ўзи эса мени олдимга келди.
Ундан:
~ Ўғлим, нимага бизни бунчалар ПАРВАРИШ қилаяпсан? - деб сўрадим...
(У табассум қилди)
Сўнгра деди:
~ Чунки, сиз олиб берган ширинликларингизни мазаси ҳали ҳануз оғзимда қолган.

Кун ҳикмати

Жойи бўлмаса ҳам ГЎЗАЛ амалларингни экавер... Чунки амаллар қаерга экилса ҳам гўзалигини йўқотмайди...
Замон ҳар қанча ўтмасин, аъмаллар ҳосилини эккан одамдан бошқаси ололмайди...
Manba:Xabarlar.Ru
Joyladi: Norkuloff | Vaqti: 22.08.2018 / 00:43 | O'qilgan: 409 | Izohlar: (0)
Яндекс.Метрика Statok.net