Kirish | A`zo bo`lish (Bepul)
Reklama:
Efelni sotgan firibgar...
Бугун Франция рамзи бўлган Эйфель минораси бир пайтлар бир уюм темир сифатида металлоломга топширилишига бирбаҳя қолган. Дунёдаги энг истеъдодли товламачи деб тан олинган Виктор Люстиг ўтган асрнинг бошларида Эйфель телеминорасини сотди…Франция почта ва телеграф вазирининг ўринбосари эканлигини ҳеч шубҳасиз тасдиқлайдиган сохта ҳужжат билан у металл парчаларини сотиб олиш ва қайта ишлашга ихтисослашган олтита йирик фирмаларнинг вакилларига расмий мактуб юборди. Икки кундан сўнг эрталаб қора металлни иккиламчи қайта ишлаш бўйича беш нафар дилер «Крийон»нинг ҳашаматли саройида тўпланди. Чаққон официантлар меҳмонларни коктейллар ва таомлар билан сийлашар, ниҳоят, ёқасига «Фахрий Легион» ордени белгисини таққан Люстиг пайдо бўлди. У тўғри вакил жанобларининг олдига келиб, республика президенти ва шаҳар мэрияси номидан бизнесменларга амалий таклиф билан мурожаат қилди. Уч кундан сўнг пулдорлар бузиладиган минорани сотиболиш учун кимошди савдосида қатнашишга ариза беришди…


Битимлар жуда тез ва ҳеч қандай тўсиқсиз тузилди. Томонлар ёқимтой табассум билан бир-бирларининг қўлларини сиқиб хайрлашишди. Минора «Пуассон» фирмасининг эгаси Андре Пуассонга сотилди.

Эйфелнинг бузилмаслиги маълум бўлганда эса Люстиг чамадон тўла пул билан аллақачон Венага қочиб кетганди. Қизиғи шундаки, орадан бир неча йил ўтиб, Люстиг яна Парижга қайтади ва иккинчи марта Эйфелни сотиш ҳаракатига тушади. Ўша усул,ўша қоидалар билан. Аммо бу гал унинг ишиюришмайди.
Manba:Xabarlar.Ru
Joyladi: Maruf | Vaqti: 07.03.2015 / 19:21 | O'qilgan: 859 | Izohlar: (0)
Яндекс.Метрика Statok.net