Kirish | A`zo bo`lish (Bepul)
Reklama:
Efeyl Minorasi xaqida
Бугунги кунда бутун жаҳонга машҳур бўлга Эйфель минорасини 1889 йилда, Парижда ўтказилган Бутунжаҳон кўргазмаси учун қурувчи-муҳандис Александр Гюстав Эйфель тиклаган эди. Эйфелнинг фикрича, бу минора вақтинчалик, яъни, 20 йил туриб бериши керак эди. Бироқ Франциянинг рамзига айланган минора орадан 123 йил ўтдики, ҳамон ўша-ўша…

Яқинда Европанинг энг қиммат тарихий иншооти сифатида Париждаги Эйфель минораси танланди. 344 млрд. фунт-стерлингга баҳоланган ва баландлиги 324 метр, оғирлиги 10 100 тонна бўлган ушбу минора Италиядаги Колизей иншоотидан 6 баробар қиммат экан.

Ушбу тадқиқот Италияда ўтказилди. Шунингдек, бир йилда 7 миллион инсон ташриф буюрадиган Эйфель минораси дунёда энг кўп зиёрат қилинадиган тарихий макон деб тан олинди. Шу пайтгача бу минорани 200 миллион инсон зиёрат қилган. Италиядаги Колизей майдонига йилига 4 миллион сайёҳ ташриф буюради.ЭЙФЕЛЬ ДАРАХТГА АЙЛАНМОҚДАСайёҳларни ўзига жалб қилувчи машҳур минорани темир қафас кўринишидан воз кечиб, дунёнинг экологик рамзига айлантириш борасида улкан қадам ташланди. Минора янги лойиҳага кўра дунёдаги энг кўркам дарахтга айлантирилади. У 600 минг туб турли ўсимликлар билан қопланади. “Le Figaro” газетасининг хабарига кўра, лойиҳа режаси 7декабрда якунига етказилади. Лойиҳани амалга ошириш учун 72 миллион евро сарфланиши белгиланган. Ўсимликлар 2013 йилнинг июн ойидан бошлаб жойлаштирилади. 2014 йилга бориб, Эйфельминораси ям-яшил тусга киради.
Manba:Xabarlar.Ru
Joyladi: Maruf | Vaqti: 07.03.2015 / 19:19 | O'qilgan: 1132 | Izohlar: (0)
Яндекс.Метрика Statok.net